Жамият
Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган пушти сақоқушни ўлдирган «овчи» топилди.
Табиат ресурслари вазирлиги томонидан ижтимоий тармоқларда сақоқушнинг овлангани юзасидан тарқалган видеотасвирда кўрсатилган ҳудуд ва фуқаро шахсини аниқлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Вазирликнинг «Айдар-Арнасой» кўллар тизими бўлими давлат инспекторлари ҳамда ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирда ҳолат Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жойлашган кўлда содир бўлгани ва фуқаро Э.Д. бир бош сақоқуш (пеликан)ни қармоқ ёрдамида ушлаб, нобуд қилгани аниқланган. Ҳолат жорий йилнинг 31 январь куни содир этилган.
Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида» ги қонунлари талаблари бузилган.
“Сақоқуш (пеликан) Ўзбекистон Республикаси «Қизил Китоби»га киритилган тур бўлганлиги сабабли ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний чора кўриш ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилди”, – дейилади хабарда.
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
Жамият
77604
Жамият
56654
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ