Ўзбекистонда ОИВга чалинганлар сони маълум қилинди

Сақлаш
21:11 / 02.02.2023 994 0

Одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) касаллиги билан бугунги кунда Республикамизда 45 мингдан ортиқ шахслар яшаб келмоқда. Бу ҳақида Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори ўринбосари АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

 

Таъкидланишича, ўтган йилда ОИВ инфекциясига текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ёки 5 баробарга ортди.

 

Бу касаллик тузалмас дард бўлиб, шу инфекцияга чалинган беморлар умрининг охиригача вирусга қарши дори препаратларини қабул қилиб юришлари зарур. Ҳукумат томонидан дори воситаларини молиялаштириш 80%ни ташкил этиб, Халқаро ташкилотлар томонидан 20% ҳолатларда дориларни Республикамизга олиб кирилиши ҳамда касаллик аниқланиши биланоқ, барча беморларга дори воситаларини бериб бориш йўлга қўйилди. Онадан болага ОИВ инфекциясини юқишини олдини олиш мақсадида ҳар йилига 600 нафар оналари шу касалликка чалинган болаларга қуруқ сут маҳсулотлари олиб берилмоқда.

 

Шунингдек, 18 ёшгача бўлган ОИВ инфекциясига чалинган болаларга ижтимоий нафақалар бериб борилиши йўлга қўйилган. Жорий йилда «Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури»ни амалга ошириш мақсадида 120 млрд сўм ва 54 млн доллар йўналтирилди, дейилади маълумотда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//