Сўм «синиши»ни айтиб, фирибгарлик қилган аёл қўлга олинди

Сақлаш
20:51 / 02.02.2023 975 0

Бухорода 100 сўмлик купюра «синиши»ни билдириб, ўзгаларни чув туширган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда  вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди. Таъкидланишича, фуқаро Ҳ.Л.га ўзига аввалдан нотаниш бўлган аёл 50 000 сўм ва 100 000 сўмлик купюрадаги пуллар синишини ва агар пуллари бўлса, уларни алмаштириб беришини билдирган. Ҳ.Л. эса ўзини «Танзила» деб таништирган бу аёлга ишониб, унга 3 000 000 сўм 100 минг сўмлик купюра кўринишидаги пулларини, 200 АҚШ доллари ҳамда 15 000 рубль алмаштириб келиши учун берган.

 

Йирик миқдордаги пулларни қўлга киритган «Танзила» қайтмаган ва Ҳ.Л. ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган. Ушбу жараёнда жиноятни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи, 61 ёшли Р.Х. исмли аёл содир қилгани аниқланган.

 

Ҳозирги кунда Р.Х.нинг худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//