
Жамият
Тошкент вилояти ИИББ «Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш» бўлими тезкор ходимлари томонидан жойларда назорат-рейд тадбирлари ташкил этилмоқда.
Унга кўра, Бекобод тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан «Дўстлик» МФЙда яшовчи 1982 й.т. Ж.Н. нинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган.
Хонадонда фуқаро (тахминий) вазни 2 кг. гашиш гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушланган.
Шу каби Бекобод шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан 13-даҳада яшовчи 1990 й.т. Х.П. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, (тахминий) вазни 50 гр. гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ушланган.
Шу куннинг ўзида, Оҳангарон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан шаҳар 2-кичик туманда яшовчи 1999 й.т. А.А. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, (тахминий) вазни 3 кг. «марихуана» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, фуқаро процессуал тартибда қўлга олинган.
Маълум қилинишича, юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан ҳудудий ИИБлар томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ