Жамият
Ўзгидромет хизмати берган шошилинч ахборотга кўра, 2−5 февраль кунлари Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида қор ёғиб, яхмалак юзага келиши мумкин.
Келтирилишича, А-373 Тошкент-Ўш автойўлининг Қамчиқ довони худудида ва М-39 Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз автойўлининг Тахтақорача (Китоб) довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15 — 20 м/с гача кучайиши, яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Шунингдек, 2−6 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
– Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
– Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
– Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
– Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг Чимён тоғларида;
– Наманган вилояти: Поп туманида;
– Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ