Илм-фан
12 ноябр куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Эл-юрт умиди» фондига оид бир қатор янгиликлар маълум қилинди. Хусусан:
*Кейинги беш йилда “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан хорижга ўқишга юбориладиган талабалар сони 700 нафарга етказилади;
*Янги тартибга кўра, энди стипендиатликка номзодларни саралаш жараёнида уларнинг ўзбек тили ва адабиётини билиш даражасига ҳам эътибор қаратилади;
*Навбатдаги стипендия танлови 2022 йил январ ойида ўтказилиши режалаштирилмоқда;
*Энди стипендиатликка номзодлар учун юридик шахслардан ташқари, жисмоний шахслар ҳам (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси ёки уларга тенглаштирилган бошқа шахслар) молиявий кафил бўла олади;
*«Эл-юрт умиди» жамғармаси васийлик кенгашининг 2021 йил 30 сентябрдаги қарорига мувофиқ, 272 ўринга мўлжалланган навбатдаги 3-стипендия танловида 141 нафар номзод стипендиат деб эътироф этилган. Қолган ўринлар бўш қолган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ