Жамият
Тошкент шаҳрида 73 та асосий кўчада автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этиб, чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш дастури ишлаб чиқилди. Бу ҳақда 31 январь куни Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
Хабарда қайд этилишича, «йўлларда жамоат транспортининг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш – долзарб масала».
«Тошкент шаҳрида 73 та асосий кўчада автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этиб, чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш дастури ишлаб чиқилди. Бу орқали автобусларнинг ўртача тезлиги 1,5 баравар ошиб, кечикишлар бартараф этилади», — дейилади хабарда.
Вилоятлар ҳокимларига ўз ҳудудида пойтахтдагидек каби транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаб, амалга оширишни бошлаш топширилган. Бунда йўл ва чорраҳаларда жамоат транспортига устуворлик бериш, бекатларда аҳоли ва тадбиркорларга шароит яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.
Тошкентда 20 декабрдан бошлаб жамоат транспортларига устуворлик берувчи ажратилган йўлакларни чизиш ишлари бошланган эди. ИИВ Жамоат хавфсизлиги депертаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоев пойтахтда 475 километрга яқин 34 та алоҳида автобус йўлакчалари ташкил этилишини маълум қилганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
77355
Жамият
56495
Жамият
55694
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ