Жамият
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ темир йўл орқали Афғонистонга юк ўтказувчи тадбиркорларга мурожаат билан чиқиб, бугун, 1 февралдан бошлаб Афғонистон темир йўлида ҳаракатлар тўхталишини маълум қилди.
Қайд этилишича, Ғалаба – Ҳайратон темир йўлидан фойдаланишда 2022 йил 26-30 декабрь Термизда ўтказилган музокаралар давомида 2023 йилнинг 27 январига қадар янги шартнома имзоланишига келишилган.
Шунингдек, учрашув давомида томонлар бажарадиган ишлар рўйхати икки томонлама ҳал қилиниб, жорий йилнинг 27 январига қадар янги шартнома имзоланиши белгиланган ҳамда тегишли баённома имзоланган.
Таъкидланишича, Афғонистон темир йўл бошқармаси ушбу чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира олмаётганлиги сабабли, 2010 йилда қурилган Ҳайратон–Мозори Шариф темир йўлидан фоойдаланиш вақтинча тўхтатилиши маълум қилинган.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
77355
Жамият
56495
Жамият
55694
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ