Спорт
Ўзбекистонлик шахматчиларнинг сўнгги бир йил давомида халқаро ареналардаги сенсацион ғалабалари ортидан Ўзбекистон – йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб эътироф этилди.
Нидерландиядаги халқаро турнир якунида Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров йилнинг энг яхши шахмат мамлакатига топшириладиган «Tour Dʼor» — «Олтин минора» совринини қабул қилиб олишди. Ўзбекистон шахмат федерациясига Европанинг шахмат совринини Франциялик машҳур гроссмейстер Башар Куатли топширди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2022 йилда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб, 188 жамоа иштирок этган мусобақа чемпионига айланди.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77695
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ