Жамият
Самарқанд вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма катта инспектори Алибек Балласов кўчадан ичида катта миқдорда пул бўлган сумка топиб олгани тўғрисида маҳаллий каналларда эълон берган. Шундан сўнг фуқаро Тимур Жамолидинов ИИБ инспекторига алоқага чиқиб, сумка унга тегишлилигини маълум қилган. Бу ҳақида Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев хабар қилди.
«Машинадан юкларни тушираётган вақтимда, ичида 8 минг доллар ва 50 миллион сўм пул бўлган сумкам тушиб қолибди. У пулларни яхши ниятда уй олиш учун йиғаётган эдик. Эрталабгача излаб тополмадик. Сўнг қўшнилардан сўраб суриштиргач, гуруҳда Алибек ака сумка топиб олгани ҳақида эълон бергани ҳақида хабар топдик. Эълон бўйича телефон қилганимда, мендан аниқ суммани сўрадилар, ўша суммани айтганимдан сўнг менга сумкамни чиқариб бердилар», дейди фуқаро Тимур Жамолидинов.
ИИБ катта инспектори Алибек Балласовнинг айтишича, якшанба куни оиласи билан дам олиш мақсадида кетаётганда Самарқанд шаҳар Шодиёна маҳалласи 107-уйнинг олдида номаълум сумкага кўзи тушади. Сумкада катта миқдорда пул борлигини кўриб, ишни қонуний мақсадда амалга ошириш учун мазкур маҳалла суд-профилактика инспектори ҳамда маҳалла раиси ёнига боради. Шундан сўнг яқин атрофдаги маҳалла фуқароларининг телеграм канал ва гуруҳларига эълон берилади.
«Эълондан асосий мақсад пулни ўз эгасига етказиш эди», дейди ИИБ катта инспектори Алибек Балласов.
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
Жамият
77605
Жамият
56654
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ