Қишнинг сўнгги ойида қандай об-ҳаво бўлади? «Ўзгидромет» февраль учун прогнозларини эълон қилди

Сақлаш
20:34 / 31.01.2023 1181 0

Ўзбекистонда февраль ойининг биринчи ўн кунлигида ҳарорат асосан кечалари 0+5 даража илиқ, баъзи жойларда -2 даража совуқ бўлади. Кундузи ҳарорат +3+8 даража илиқ, баъзи жойларда +10+12 даража илиқ бўлиши, шимолда кечалари -3-8 даража совуқ, кундуз кунлари +2+7 даража илиқ бўлиши кутилади.


Маълум қилинишича, ўн кунлик нисбатан ёғингарчиликка бой бўлади. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин.

 

Февраль ойининг охиригача ҳарорат кечалари +2+7 даража илиқдан 0-5 даража совуққача тушади. Шунингдек, кундуз кунлари +2+7 даража илиқдан +12+17 илиққача ўзгариб туриши кутилади.


Айрим кунларда республика бўйича баъзи жойларда қор ва ёмғир кўринишидаги ёғингарчиликлар кузатилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//