Жамият
Тошкент автовокзалидан вилоятларга қатновчи автобусларга чиптани онлайн сотиб олиш имконини берувчи UzBus мобил иловаси ишга туширилди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.
Вазирликка кўра, йўловчилар мобил илова орқали шаҳарлараро қатновлар учун электрон чипта сотиб олиши, автобусдаги жойни танлаши, тўловни исталган банк картаси орқали амалга ошириши мумкин.
Мобил илова ёрдамида «Тошкент» автовокзалидан амалга оширилаётган шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги қатновлар жадвали билан реал вақт режимида танишиш имконияти ҳам яратилган.
Таъкидланишича, ҳозирда UzBus мобил иловаси орқали Бухоро – Тошкент йўналишидаги автобус қатновларига ҳам чиптани электрон шаклда сотиб олиш мумкин. Бошқа вилоятлардан Тошкент шаҳрига амалга оширилувчи қатновлар учун электрон чипта харид қилиш имконияти босқичма-босқич жорий этилиши қўшимча қилинган.
Фойдаланувчилар UzBus мобил иловасини Google Play орқали юклаб олиш мумкин.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77694
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ