Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди, Лолагул Каллиханова озодликка чиқарилди

Сақлаш
15:51 / 31.01.2023 852 0

Бугун, 31 январь куни Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судида 2022 йилнинг 1–2 июль кунлари Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида содир этилган тартибсизликлар иштирокчиларига нисбатан суд ҳукми ўқилмоқда.

 

Унга кўра, Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди

 

У уюшган гуруҳ ташкил қилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги ҳукуматини ағдариб, ўзини Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тайинлаш мақсадида жорий йилнинг 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришда айбланганди.

 

Судда прокурор Тажимуратовга 18 йил беришни сўраганди.

 

Лолагул Каллиханова ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланди.

 

Қамоқда ўтирган 6 ой 24 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 7 йил 5 ой 6 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилди. ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб, жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди.

 

Каллиханова уюшган гуруҳга бирлашиб, ижтимоий тармоқлар орқали сепаратизм (айирмачилик) ғоялари билан йўғрилган, аҳолини оммавий тартибсизликка даъват қилувчи материалларни тарқатиб келганликда айбланаётганди. Прокурор унга 11 йиллик қамоқ жазоси сўраганди.

 

Ҳукм ўқилишда давом этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//