Тошкентнинг икки туманидаги айрим маҳаллаларда газ ўчирилди

Сақлаш
15:35 / 31.01.2023 608 0

Таъмирлаш ишлари туфайли 31 январь куни Тошкентнинг Янгиҳаёт ва Сергели туманларидаги баъзи маҳаллаларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

 

Янгиҳаёт туманининг «Янгидархон» МФЙ ҳудудидан ўтган ўрта босим Д-76 мм.ли ер усти газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 31 январь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар «Янгидархон» МФЙ жойлашган Наврўз кўчаси ва 4-9 тор Наврўз кўчаларидаги жами 209 та уй хўжалигида ҳамда ҳудуддаги 9 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

 

Сергели тумани «Хонободтепа» МФЙ, Дадахўжаева кўчасидан ўтган ер ости Д-57 мм.ли ўрта босим газ қувурининг метро қурилиши ҳудудидан бошқа хавфсиз жойга кўчирилиши сабабли 31 январь куни соат 10:00 дан 15:00 га қадар «Хонобод», «Хонободтепа» ва «Хонтепа» маҳаллаларидаги жами 580 та уй хўжалиги ҳамда ҳудуддаги 15 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

 

«Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Етказилаётган ноқулайликлар учун «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди», — дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//