Жамият
30 январь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорвоқ қўрғонидаги 2 қаватли уй хонадонларидан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, юзага келган кинетик зарба оқибатида хонадон девор ва шифтига шикаст етган.
Воқеа жойига туман ФВ бўлими қутқарувчилари етиб борган. Чақнаш сабабли 4 нафар фуқаро турли даражада жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминоти» ҳодимлари борган. Ҳозирда дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56763
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ