Жамият
Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги "Мовароуннаҳр" маҳалласи аҳолисига ўзларини “Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими ходимимиз (СЭС)” дея таништириб, фирибгарлик йўли билан келиб чиқиши номаълум бўлган турли ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган шахслар пайдо бўлгани айтилмоқда. Санепидхизмат Матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
“Ҳурматли фуқароар! Видеода кўрсатилган “сохта СЭС ходимлари” Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар Дезинфекция станцияси ва туман ҳудудий бўлимларида фаолият юритмаслигини маълум қиламиз”,– дейилади хабарда.
Эслатма:
Юқоридаги кўнгилсиз ҳолатга дуч келсангиз, аввало зарарсизлантирувчи восита сотаётган фуқаролардан:
зарарсизлантирувчи восита сотиши ва сотиб олишингизга асос сўрашга ҳақли эканлигингизни унутманг.
Сиз талаб қилган маълумотлар беришдан бўйин товлаган фирибгарларга алданиб қолманг.
Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фуқаролардан юқоридаги важ асосида ушбу шахслар мурожаат қилганда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 78 8880101 (050) Ишонч телефони, Тошкент шаҳар бошқармасининг 71 248-12-43 телефон рақами ёки Тошкент шаҳар ИИБ ва ҳудудий бўлимларига зудлик билан хабар беришларини сўраган.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
77355
Жамият
56495
Жамият
55694
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ