Жамият
Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги Ўзбекистондаги энг кўп ҳақ тўланадиган касблар номини эълон қилди.
Маълум қилинишича, 2022 йил январь–декабрь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасига тўғри келиб, 10,8 миллион сўмни ташкил этган.
Шунингдек, ахборот ва алоқа соҳаси 7,5 миллион сўмни, ташиш ва сақлаш соҳаси 5 миллион сўмни ва саноат соҳаси 4,9 миллион сўмни ташкил этиб, ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткични ташкил қилди. Таълим (2 695,4 минг сўм) ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (2 611,7 минг сўм) соҳалари эса бошқа соҳаларга нисбатан энг қуйи поғоналардан жой олган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77694
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ