Сиёсат
Сенатор Улуғбек Ғаниевич Файзиев Навоий вилояти Қизилтепа туманига ҳоким этиб тайинланди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. У Шабон Набиев ўрнини эгаллади.
Тайинлов 13 ноябрь куни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов иштирокида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинган. Ташкилий масала кўриб чиқилган мазкур сессия ишида Навоий вилояти ҳокими в.б. Н.Турсунов сўзга чиқиб, туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ш.Набиевни бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этиш ҳамда туман ҳокими лавозимига У.Файзиевни тайинлаш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирган.
Улуғбек Файзиев бунга қадар Zarafshan Golden Group қурилиш компанияси асосчиси ва раҳбари сифатида фаолият юритган.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ