Жамият
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, шу ҳафтадан ҳаво ҳарорати кундузи +10 даражагача ва кечалари +3 даражагача кўтарилади. Ҳатто тоғ олди ва тоғли ҳудудларда +2+7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши натижасида қор ва музлар эриши тезлашиб, сел, кўчки ва сув тошқинларининг юзага келиш эҳтимолини янада кучайтиради.
Бош вазир Абдулла Арипов раислигида юзага келиши мумкин бўлган сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича устувор вазифлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда мавжуд ҳолат ҳудудлар кесимида чуқур таҳлил қилиниб, юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳодисаларни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликлар раҳбарларига топшириқлар берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди.
Шунингдек, давлат раҳбарининг 2022 йил 18 ноябрдаги 426-сон қарорига билан Тошқинга қарши ҳукумат ҳамда ҳудудий комиссиялар тузилган ва уларнинг асосий вазифалари белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасида ўтган йиғилиш баёни билан ушбу Комиссия аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларига бириктирилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ