Чуст ва Поп туманидаги маҳаллаларга 6 мингга яқин китоблар топширилди

Сақлаш
16:51 / 30.01.2023 916 0

Наманган вилояти Чуст туманидаги 72 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига 40 донадан жами 2880 дона китоблар Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан етказиб берилди.

 

Китобларни ўзини ўзи бошқариш органларига тарқатишдан мақсад ҳар бир маҳаллада ўз кутубхонасини ташкил қилиш, аҳолини китобга бўлган қизиқишини ортириш, маҳалла аҳлининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва маҳаллаларнинг маънавий хазинахонасини янада бойитишдан иборатдир.

 

Китоблар тақдимотида «Нуронийлар» жамоатчилик кенгаши раиси, сенатор И.Нажмиддинов, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Алахўжаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси А.Мукаррамов, туман ҳокими Б.Ҳамдамов ва тумандаги ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

 

Шунингдек, тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов томонидан 2 дона «Ўзбекистон қаҳрамонлари» китоби ҳамда «Маънавият» луғати китоби ҳам туман ҳокимига тақдим этилди.


Худди шундай тадбир вилоятнинг Поп туманида ҳам ўтказилди. Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига 40 донадан жами 3000 дона китоб «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан етказиб берилди.


Тақдимотида «Нуронийлар» жамоатчилик кенгаши раиси, сенатор И.Нажмиддинов, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Алахўжаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси А.Мукаррамов, туман ҳокими А.Султанов ва тумандаги ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//