Жамият
Болалар шоири Одил Абдураҳмон 2023 йил 30 январь куни 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Одил Абдураҳмон (Одилжон Абдураҳмонов) 1943 йил 22 февралда Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Маъмйробод қишлоғида таваллуд топган. 1962—1969 йилларда Андижон давлат педагогика институтида таҳсил олган. 1978 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
1965—1967 йиллари шоирнинг болалар ҳаётидан ҳикоя қилувчи «Қувноқ болалар», «Салом, қуёш» тўпламлари чоп этилган. Шундан сўнг у Абдулла Орипов, Восит Саъдулла, Қудрат Ҳикмат, Сафар Барноев, Наримон Орифжонов каби таниқли ижодкорлар назарига тушади. Шунингдек, унинг «Ойга ремонт тушармиш», «Қувноқ болалар», «Ўзбеклар юрти», «Милтиқ отилмади», «Азим кичик армиясининг хазинаси», «Шамол қандай яшайди», «Беланчак» каби шеърий ва насрий тўпламлари нашрдан чиққан.
Адибнинг сўнгги йилларда катталар учун бир қатор насрий асарлари нашр этилди. «Ошиқларга ўлим йўқ» қиссаси, «Уруш ва қисмат», «Сен менинг қўшиғимсан» романлари шулар жумласидандир.
Одил Абдураҳмон 2022 йилда «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланган.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56764
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ