Ўзбек тилидаги IT атамалари луғати яратилди

Сақлаш
16:17 / 30.01.2023 1019 0

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан мазкур китоб тақдимоти ўтказилди.

 

Ахборот-коммуникация технологиялари ҳаётимизга жадал кириб келаётган бугунги кунда нафақат маҳсулот, балки хизматни ҳам АКТ орқали сотиш ва харид қилиш имкони пайдо бўлган.

 

Мамлакатимизда ҳам АКТни жамиятнинг барча соҳаларига жорий этиш ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш, фуқароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эҳтиёжини янада тўлароқ қондириш, жаҳон ахборот жамиятига кириш, жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш учун қулай шарт-шароит яратилмоқда.

 

“Ахборот технологиялари атамаларининг изоҳли луғати” китоби яратилиши айни йўналишдаги ишларнинг давоми, – дейилади хабарда.

 

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан мазкур китоб тақдимоти ўтказилди.

 

Изоҳли луғатни яратишдан кўзланган асосий мақсад АКТ соҳаси ходимлари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари ҳамда барча қизиқувчилар фойдаланиши мумкин бўлган терминологик базани шакллантириш, қолаверса, АКТ соҳасида ўзбек тилини жорий қилиш имкониятини янада кенгайтириш ҳамда атамаларнинг нафақат ўзбек тилидаги эквиваленти, балки маънодошини ҳам тўғри, аниқ танлаш имконини яратишдан иборат.

 

Алифбо тартибида жойлаштирилган 10 мингга яқин атамани ўз ичига олган ушбу луғат вазирлик ҳамда “Unicon.uz” ДУК мутахассислари томонидан ишлаб чиқилди.

 

Луғатни тузишда техникага оид хорижий адабиётлар, маълумотномалар, норматив ҳужжатлар, ўқув қўлланмалари, Халқаро электр алоқа иттифоқи тавсиялари ҳамда Интернет материалларидан фойдаланилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//