Жамият
29 январь куни соат 16:15 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри «Темир жол» МФЙдаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида ҳаво-газ аралашмаси чақнаши содир бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, юзага келган кинетик зарба натижасида бино конструкцияларига қисман шикаст етган. Оқибатда уйдаги бир нечта хонадонларнинг том ва пол қисмлари ўпирилиб, 4-қаватдан 1-қаватгача тушиб кетган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли идоралар ходимлари етиб бориб, қидирув-қутқарув ва бинонинг қулаган конструкцияларини тозалаш ишларини амалга оширмоқда.
Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қиз турли даражадаги жароҳатлар билан қутқарувчилар томонидан чиқариб олиниб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.
Бино конструкциялари орасидан қидирув-қутқарув ишлари олиб бориш жараёнида бир нафар фуқаронинг жасади топилган.
Айни вақтда бинонинг конструкцияларини тозалаш ишлари давом этаётгани қўшимча қилинган.
Воқеа юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши айтилди.
Аввалроқ чақнаш оқибатида 2 нафар фуқаро — 2003 йилда туғилган С.Ш. ва 2004 йилда туғилган З.А. куйиш тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига жойлаштирилгани, ушбу уйда яшаб келаётган қолган фуқаролар эвакуация қилиниб, вақтинчалик уй-жой ва уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлангани ҳақида ахборот берилганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ