Спорт
Нидерландия мезбонлигида ўтган Tata Steel Chess 2023 мусобақасида сўнгги тур баҳслари 29 январь, якшанба куни бўлиб ўтди.
Masters турнирида иштирок этган Нодирбек Абдусатторов 13-турда мезбон шахматчи Ёрден ван Форестга қарши дона сурди. Оқ доналарда ҳаракат қилган Нодирбек мағлубиятга учради ва 8 очко (4 ғалаба, 8 дуранг, 1 мағлубият) билан мусобақани иккинчи ўринда якунлади.
8,5 очко билан Аниш Гири мусобақа ғолибига айланди. Мусобақа давомида Абдусатторовга мағлуб бўлган амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен (8) эса кучли учликдан жой олди.
Жавоҳир Синдоров эса сўнгги турда нидерландиялик Томас Бердсенни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Ушбу ғалабадан сўнг Синдоров очколарини 8.5 тага етказиб олди ва Chellenjer гуруҳида 3-ўринни қўлга киритди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ