Жамият
Тошкент вилояти Паркент шаҳридан йўловчиларни тўғридан-тўғри пойтахтдаги метро бекатига етказиб қўювчи экспресс автобус йўналиши ташкил этилди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Экспресс автобус Паркент автошоҳбекатидан Янги Ўзбекистон боғи орқали «Машинасозлар» метро бекатига қадар ҳаракатланади. Йўналишда қатновларни ташкил этиш мақсадида «Паркент АТС» МЧЖ томонидан 5 та янги Isuzu NP 26 автобуслари сотиб олинди. Йўналишга жами 8 дона автобус бириктирилган.
Қатновлар тонгги соат 5:50 дан бошланади. Автобуслар 15 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади. Қатнов давомида экспресс автобус фақатгина Янгибозор автошоҳбекатида тўхтаб ўтади.
Масофаси 35 километр бўлган ушбу йўналишда йўлкира нархи 6000 сўм этиб белгиланган.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56764
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ