ОКМКда муҳандислик мактаби ташкил этилади

Сақлаш
21:21 / 27.01.2023 1691 0

Cаноатда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этишда малакали кадрлар захирасини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга.

 

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ташкил этилаётган муҳандислик мактаби ҳам соҳада кадрлар захирасини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Комбинат томонидан ушбу йўналишда жаҳоннинг ривожланган давлатлари АҚШ, Исроил, Канада ва Жанубий Кореянинг муҳандислар тайёрлаш марказлари фаолияти ўрганилиб таҳлил қилинди. Ҳозирги кунда кон-металлургия саноатида фаолият юритаётган ходимларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб мазкур мактабда геология, маркшейдерлик иши, кончилик иши, бойитиш, металлургия, механика, энергетика, кон саноати транспортлари, автоматлаштириш каби таълим йўналишлари бўйича тингловчилар ўқитилиши режалаштирилган.  

 

 

Муҳандислик мактаби 2023 йилнинг май ойидан ўз фаолиятини бошлайди. Назарий таълим янги педагогик технологиялар асосида амалиёт билан уйғунлашган ҳолда ташкил этилади. Муҳандислик мактабида мутахассислар 6 ойдан кам бўлмаган муддатда қайта тайёрланади. Бир ўқув курсига 150 нафар тингловчи қабул қилинади. Таълим 40 соат назарий, 60 соат амалий машуғулотлар шаклида ташкил этилади. Амалиёт жараёнлари бевосита корхоналардаги сўнги русумдаги технологик ускуларда ўтказилади. Яна бир аҳамиятли жиҳати, мазкур мактабда тингловчиларга ўқув дарсларини дунёнинг саноати ривожланган давлатлари ўқитувчилари ўтади.  

 

Масалан, металлург-технологлар, рудаларни бойитиш, механик-конструкторлар, ишлаб чиқаришни автоматик бошқариш мутахассислари учун Финляндиядан, кончи-технологлар, геология, маркшейдерлик иши мутахассислари учун эса Канададан ўқитувчилар жалб этилиши режалаштирилмокда. Шунингдек, оғир юк ташувчи автотранспорт воситалари муҳандислари, механиклар, рудаларни бойитиш, энергетика, машинасозлик, ишлаб чиқаришни автоматик бошқариш мутахассисларини ўқитиш учун ҳам хориждан ўқитувчилар жалб этилади.  

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//