Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 10 даражагача кўтарилади

Сақлаш
19:41 / 27.01.2023 1565 0

27 январь, жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича совуқ антитциклон перифериясининг таъсири аста-секин кучсизланиши давом этади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

 

Қайд этилишича, республиканинг барча ҳудудлари бўйича асосан кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Жойларда туман тушиши кузатилади.

 

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво массасининг аста-секин исиши давом этади. Ҳарорат кечалари 3-8 даража совуқ, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида 10-12 даража совуқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари ҳарорат 2-7 даража илиққача, Сурхондарё вилоятида 10 даража илиққача бўлади.

 

Республика бўйича дам олиш кунларида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши нотекис бўлади. Жума куни кундузи республиканинг катта қисмида ҳарорат 0-5 даража илиқ атрофида, Сурхондарё вилоятида 7-10 даража илиққача бўлади. Аммо Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида 2-4 даража совуқ атрофида бўлиши сақланиб туради.

 

Пойтахтда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи аста-секин 2-4 даража илиққача, якшанба куни 5-7 даража илиққача кўтарилади. Кечалари 3-5 даража совуқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//