Жамият
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида истиқомат қилувчи 1978 йилда туғилган, мактабда бошланғич синф ўқитувчиси, фуқаро А.В. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидан жами 1.545.000 сўм пуллар номаълум шахс томонидан ечиб олинганлигини маълум қилиб, жиноятчига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи 1988 й.т. Р.А. содир этганлиги аниқланган.
Р.А. жабрланувчи билан бир мактабда ишлаб туриб, унинг банк картаси маълумотлари ва смс-хабарномасини қўлга киритиш орқали тўлов тизимларидан фойдаланиб барча пулларни «1xBet» онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинга ютқазиб қўйганлиги маълум бўлди.
Р.А.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ