Тошкентда бир йил ичида 17 нафар вояга етмаган бола ЙТҲ сабаб ҳалок бўлди

Сақлаш
17:06 / 27.01.2023 1600 0

2022 йилнинг 12 ойи мобайнида Тошкент шаҳрида 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳисобот даврида ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган, 1463 нафари тан жароҳати олган.

 

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаларининг 32,5 фоизини пиёдалар иштирокидаги бахтсиз ҳодисалар ташкил этади. Болалар иштирокида 169 та ЙТҲ содир бўлган, бунинг оқибатида 56 нафар вояга етмаганлар тан жароҳати олган, 17 нафари вафот этган.

 

Шунингдек, ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида содир бўлган ЙТҲлар таҳлили ҳам тақдим этилди.

 

Унга кўра, энг кўп учрайдиган қоидабузарлик тезликни ошириш бўлган — 370 та ҳолат. 143 нафар ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига ўтган. 8 та бахтсиз ҳодиса автомобиль рулида ўтирган шахсларнинг маст ҳолатда бўлганлиги сабабли содир бўлган. 73 та ЙТҲ жиддий оқибатларга олиб келган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//