Жамият
26 январь куни Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида «Ватан манзумаси» адабий-маърифий дастури бўлиб ўтди.
.jpg)
Мудофаа вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда турли соҳа вакиллари ва ҳарбий хизматчилар билан бир қаторда ватан ҳимоясига отланган ёш курсантлар ҳам иштирок этди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Кечада марҳум ва замондош шоирларнинг ватан, халқ, она каби мавзулардаги шеърлари ёш ижодкорлар томонидан ўқиб эшиттирилди. Халқ таниган шоирлар эса ўз шеърларини томошабинлар эътиборига ҳавола қилди. Санъаткорлар ўз навбатида юрт мавзусидаги куй-қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
(2).jpg)
(1).jpg)
Ҳарбийларнинг чиқишлари тадбирга ўзгача файз улашганини алоҳида қайд этиш керак.
Тадбирни Севара Назархон томонидан куйланган «Улуғимсан, Ватаним!» қўшиғи якунлаб берди. Уни бутун зал тик оёқда туриб тинглагани эътиборга молик жиҳатлардан бири бўлди.

Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56764
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ