Жамият
«Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–20 сон, 25.01.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра:
— «Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг Шарқ давлатчилиги ва маданияти ривожида тутган ўрни» мавзусида халқаро илмий-назарий анжуман ўтказилади;
— «Бобур мероси» халқаро сайёҳлик тарғибот дастури амалга оширилади;
— Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг болалик даврига бағишлаб суратга олинаётган «Йўлбарснинг туғилиши» бадиий фильмини якунига етказиш чоралари кўрилади;
Шунингдек, қуйидагилар чоп этилади:
— ўзбек, рус ва инглиз тилларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига доир «Бобур энциклопедияси»нинг тўлдирилган учинчи нашри;
— «Бобур» китоб-альбоми;
— Бобур асарлари луғати;
— Бобур девонининг мукаммал нашри.
2023/2024 ўқув йилидан ОТМ талабалари учун тарих ва география йўналишларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.
2023 йил 1 августгача ўзбек, рус, инглиз тилларида фаолият юритадиган халқаро илмий бобуршунослик электрон платформаси ва унинг мобил иловаси яратилади
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77694
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ