Тошкентда савдо марказлари ва истироҳат боғларининг иш вақтига қўйилган чеклов олиб ташланди

Сақлаш
20:27 / 26.01.2023 1096 0

Аномал совуқ об-ҳаво туфайли пойтахтдаги барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари фаолиятига қўйилган чеклов олиб ташланди.

 

Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқ об-ҳаво туфайли аҳоли хонадонларига электр энергияси ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида Тошкент шаҳридаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари вақтинча қисқартирилган иш режимга ўтказилганди. Пойтахт ҳокимлиги ушбу чекловлар олиб ташлангани ҳақида хабар берди.

 

«Бугунги кунда ҳаво ҳарорати яхшиланаётгани ва ҳолат барқарорлашаётганлиги боис юқоридаги барча корхоналар доимдагидек иш режимида фаолият олиб боришлари мумкин», дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, 15 январдан буён шаҳардаги барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10:00 дан соат 17:00 га қадар амалга ошириб келаётганди. Иш вақтидан сўнг барча электр асбоблари, иситиш ускуналари ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//