Қашқадарёда «Ёшлар-келажагимиз» жамғармаси вилоят филиали собиқ бошлиғи қамоққа олинди

Сақлаш
17:34 / 26.01.2023 917 0

«Yoshlar-kelajagimiz» жамғармаси Қашқадарё вилояти филиали собиқ бошлиғи МЧЖлардан бирининг раҳбари билан тил бириктириб, жамғарманинг 1,8 млрд сўм пулларини талон-торож қилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Қайд этилишича, дастлабки тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

 

«Терговнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади», — дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//