Ўзбекистондаги аҳолиси энг кам шаҳар маълум қилинди

Сақлаш
16:13 / 26.01.2023 975 0

Ғозғон Ўзбекистондаги аҳолиси энг кам бўлган шаҳар эканлиги маълум қилинди.

 

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Навоий вилоятидаги шаҳарда 9,1 минг киши истиқомат қилади.

 

Қайд этиш керак, Нурота туманидаги Ғозғон шаҳарчаси 2020 йилнинг сентябрь Ғозғон шаҳри этиб ўзгартирилиб, Ғозғон шаҳри вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиб, шаҳар ҳокимлиги ташкил қилинган.

 

Агентлик тақдим этган маълумотлардан 19,3 минг аҳолиси бўлган Ширин шаҳрида (Сирдарё) ҳам бу кўрсаткич анча пастлигини кўриш мумкин.

 

Ўзбекистонда доимий аҳолиси сони энг кам бўлган шаҳарлар:

 

— Ғозғон шаҳри – 9,1 минг киши;

— Ширин шаҳри – 19,3 минг киши;

— Оҳангарон шаҳри – 40,7 минг киши;

— Хонобод шаҳри – 45,0 минг киши;

— Янгиер шаҳри – 46,8 минг киши;

— Нурафшон шаҳри – 54,1 минг киши;

— Когон шаҳри – 63,8 минг киши;

— Янгийўл шаҳри – 81,9 минг киши;

— Зарафшон шаҳри – 86,5 минг киши;

— Каттақўрғон шаҳри – 93,6 минг киши.

 

Аввалроқ республикадаги аҳолиси энг кўп шаҳарлар ҳақида ҳам маълумот берилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//