Жамият
“Wizz Air” биринчи бор Тошкентга парвозларни йўлга қўйди.
Маълум қилинишича, 25 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:33 да Венгриянинг “Wizz Air” авиакомпаниясининг самолёти Тошкентга келиб қўнди. Аирбус А321 нео самолёти Ўзбекистонга янги — Абу-Даби — Тошкент — Абу Даби парвоз йўналишини очди. Экипаж ва йўловчилар терминалда тантанали равишда кутиб олинди.
Тўғридан-тўғри мунтазам рейслар А320/321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабр ойидан бошлаб “Wizz Air” Самарқанд аэропортига ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари парвозларни амалга ошириб келмоқда.
Wizz Air — 2003 йилда ташкил этилган Венгриянинг арзон нархлардаги авиакомпанияси. 2022 йил июль ҳолатига кўра Wizz Air авиапарки ўртача ёши 5,3 йил бўлган 141 та Аирбус самолётидан иборат эди.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56764
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ