Жамият
Фарғона вилояти Бешариқ туманида фуқаро бошқарувидаги «Дамас» автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 1 кг 329 гр «гашиш» моддаси борлиги маълум бўлди, деб ёзмоқда ЎзА.
ДХХ вилоят бошқармаси томонидан аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик моддаси Тожикистондан контрабанда йўли билан Бешариқ туманига ўтказилган.
Сирдарё вилоятидаги ҳолатда эса «Фарғона – Сирдарё» йўналишида ҳаракатланаётган «Кобальт» русумли автомашина Гулистон шаҳрига кириш қисмида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ундаги йўловчидан 274 дона «Регапен» ва 33 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
ДХХ вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тадбир давомида ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб келингани маълум бўлди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56764
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ