Жамият
Нидерландия мезбонлик қилаётган шахмат бўйича «Tata Steel Chess-2023» мусобақасида 9-тур баҳслари якунига етди.
Унда «Masters» гуруҳи пешқадами Нодирбек Абдусатторов германиялик Винсент Кеймерга қарши дона суриб, дуранг ўйнади. Қайд этиш керак, ўйин 7 соатга чўзилди. 9 турдан сўнг 6,5 очко жамғарган Абдусатторов ҳамон ушбу гуруҳ пешқадамлигини сақлаб турибди.
«Chellenjer» гуруҳида Жавоҳир Синдоров навбатдаги ғалабасини тантана қилди. Бу гал юртдошимиз америкалик Абхиманю Мишрани таслим этди. Ушбу ғалабадан кейин 6 очко жамғарган Жавоҳир 2-ўринга кўтарилиб олди.
Бугун, 25 январь куни Нодирбек Абдусатторов 10-тур ўйинини хитойлик Лирен Дингга қарши оқ доналарда ўтказса, Жавоҳир Синдоров қора доналарда нидерландиялик Эрвин ЛʼАмига қарши баҳс олиб боради.
Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 18:15 да бошланиши белгиланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ