Бош прокуратура академияси биноси сотувга қўйилди

Сақлаш
16:06 / 24.01.2023 965 0

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Ўзбекистон Бош прокуратураси академияси бино ва иншоотлари ауционга қўйилди. Бу ҳақда Э-ауцион маълумотларида келтирилган.

 

Умумий майдони 9 560 кв.м бўлган бинода сув, электр, газ ва канализасия мавжуд.

 

Лотнинг бошланғич нархи 171,5 млрд сўм, закалат пули эса 8,5 млрд сўмни ташкил этади.

 

Ауцион 20 февраль куни 10:00 да ўтказилади ҳамда аризалар шу куни соат 9:00 га қадар қабул қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//