Наманганда ЙПХ автомобилида чақалоқ туғилди

Сақлаш
15:24 / 24.01.2023 849 0

Наманган вилоятида хизмат олиб бораётган ЙПХ машинасида чақалоқ дунёга келди.

 

ЙҲХХ матбуот хизматининг маълум бўлишича, 4П-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўлининг 20 километрида хизмат олиб бораётган Наманган вилояти ЙҲХБ ЙПХ 5-сафарбарлик гуруҳи ходимларига йўл четида тўхтаб турган Cobalt автомашина ичидан аёл киши тушиб, келинини туғруқхонага олиб боришда кўмак сўраган.

 

Хизмат машинасида олиб кетилаётган вақтда аёлнинг ҳолати ёмонлашади, ходимлар тез ёрдамни кутмай туғруқхона томон ҳаракатни давом эттирган. Аммо чақалоқ манзилга етиб улгурмай, ЙПХ автомобилида дунёга келган.

 

Шифокорлар томонидан зудлик билан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида она ва қизнинг саломатлигига ҳеч қандай зиён етмагани қўшимча қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//