Жамият
Олий таълим муассасалари битирувчиларини Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотларида стажировкасини ташкил этиш мақсадида ёш мутахассисларни танлаш дастури тасдиқланган.
Дастурга мувофиқ олий таълим муассасаларидан камида 10 нафар энг иқтидорли талабалар саралаб олинади ҳамда Энергетика вазирлиги тизимидаги «Ўзбекнефтгаз», «Ўзтрансгаз», «Ҳудудгазтаъминот», «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари», «Иссиқлик электр станциялари», «Ҳудудий электр тармоқлари» ва «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятлари, «Ўзатом» агентлиги, «Миллий диспетчерлик маркази» ДУК ҳамда Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида стажировка ўташ учун юборилади. Шунингдек, талабаларга стажировка давомида белгиланган тартибда ойлик маошлари ҳам тўлаб борилади.
Мазкур Дастур ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Геология фанлари университети ҳамда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети, Москва муҳандислик-физика институти (МИФИ) ва Москва энергетика институти (МЭИ)нинг Тошкент шаҳридаги филиаллари битирувчи курс талабалари учун қуйидаги таълим йўналишлари бўйича танлов эълон қилинади:
Танловда:
– олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичларида кундузги таълим шакли бўйича таҳсил олувчи битирувчи курс талабалари;
– инглиз тилини билиш даражаси бўйича сертификати (камида B1 даража) мавжуд бўлган ҳамда ўртача рейтинг баҳоси 71 фоиздан юқори бўлган битирувчи талабалари қатнашишлари мумкин.
Танлов 2023 йил 5 февралига қадар (шу кун ҳам) давом этади.
Талабалар ҳужжатларни қуйидаги ҳавола орқали топширишлари мумкин.
Энергетика вазирлиги
Кадрлар билан ишлаш бошқармаси
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ