Ўзбекистон «Толибон»нинг талабига жавоб қайтарди

Сақлаш
21:04 / 23.01.2023 880 0

Жорий йил 25 январь санасидан бошлаб Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш қайта тикланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

 

«Жорий йилнинг 14 январь санасидан республикамиз ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида иссиқлик электр станцияларида ёқилғи таъминотида вужудга келган муаммолар, яъни ёғилғи танқислиги ва турли носозликлар пайдо бўлгани, шунингдек, республика истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилган эди. Ушбу форс-мажор ҳолати ҳақида Афғонистон энергетика ташкилоти огоҳлантирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва ички истеъмолга мўлжалланган электр энергияси экспортга йўналтирмайди.

 

Ҳукуматлараро келишувга мувофиқ амалга ошириладиган электр энергияси импорт амалиётининг бир қисми Афғонистонга (имзоланган шартномаларга мувофиқ) экспорт қилинади», дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//