Жамият
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ҳаво ифлосланиши даражаси бўйича бугун жаҳонда юқори ўринда қайд этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мутахассисларга кўра, булдуруқ ҳодисаси ҳам атмосфера ҳавоси ифлосланиш даражаси юқори бўлишини таъминлайди.
Ҳаводаги сув буғларининг кристал ҳолатга ўтиши булдуруқни, булдуруқ эса ҳаво ифлосланиш даражасини рўйхатга олувчи стационар пост датчик объектидаги акс нурга урилади. Мазкур жараён ҳам гўёки ифлосланиш даражасини оширади.
«Ўзгидромет» ҳодисага расмий муносабат билдириб, бу инсон саломатлиги учун хавфли эмаслигини билдирди.
Тошкентда 23 январга ўтар кечаси қалин туман ва «булдуруқ» ҳодисаси кузатилган.
Ўзгидромет стационар постларида бугун эрта тонг ва куннинг биринчи ярмида ҳавони ифлослантирувчи ва бевосита инсон саломатлигига хавф туғдирувчи моддалар миқдори рухсат этилган меъёрий кўрсаткичлардан ортмагани қайд этилади.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56764
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ