Жамият
Ўзгидромет 23−27 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Унга кўра, 23 январь куни Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон периферияси таъсир этиб туради. Республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Кундузи ҳаво ҳарорати −3 — +2 даража атрофида, айрим жойларда −5 даражагача совуқ бўлади.
Иш ҳафтаси охиригача совуқ ҳаво массаси таъсири сақланиб туради. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 25 январда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.
Кечалари ҳаво ҳарорати −8−13 даража совуқ, баъзи жойларда −15−17 даражагача совуқ, кундуз кунлари −3 — +2 даража, баъзи жойларда −5 даражагача совуқ бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Йўлларда айрим жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56764
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ