Жамият
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг маълум қилишича, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) 27 январдан бошлаб қайта ишга туширилади.
Мазкур тизимнинг ишга туширилиши натижасида электрдан қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади.
«Тизимнинг қайта ишга туширилиши натижасида қарздорлик туфайли хонадонингизда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш имконияти мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз», — дейилади «Ҳудудий электр тармоқлари» хабарида.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатдаги совуқ об-ҳаво туфайли қарздорлиги мавжуд истеъмолчиларнинг вақтинча тармоқдан узилмаслиги таъминланганди.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56764
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ