Жамият
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчилардан жамоат транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига халақит бермасликни сўраб чиқди.
Идоранинг эслатишича, йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун 5.9 (Йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган бўлак), 5.10.1 — 5.10.3 (Йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўл) йўл белгилари билан ажратилган тасмада бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади.
Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак.
«Шунингдек, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади. Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Аввалроқ ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХ бошқармаси бошлиғи Фазлидддим Тошкенбоев сўнгги уч кунда Тошкент шаҳридаги марказий кўчалар ўрганиб чиқилганини маълум қилганди. Шунда у кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида инсон омили чекланган ҳолда жамоат транспортида ҳар бир автобусларга видеорегистраторлар ўрнатиш бўйича ҳозирги кунда тадбиркорлар билан музокаралар олиб борилаётганини айтган эди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ