Жамият
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг бир қатор ҳудудлар бўлимлари томондан табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Унга кўра, Зарбдор туманида фуқаро Б.Д. «З.п.» МЧЖга қарашли паррандачилик биносини ҳеч қандай шартнома ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан юқори босимли газ тармоғига улаб, 376,9 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 248,8 млн. сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Шунингдек, Тошкент тумани «Х.» МФЙда яшовчи М.А. рақамсиз уйда жойлашган иссиқхонани ўзбошимчалик билан газ тармоғига улаб, 154,9 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 154,9 млн. сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Бухоро вилоятида «Р.т.» МЧЖ раҳбари З.А. корхонага қарашли иссиқхонанинг газ тармоғи назорат тамғасини бузиб, 141,6 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 141,6 млн. сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56764
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ