Спорт
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2731) Нидерландияда бўлиб ўтаётган Tata Steel Chess 2023 мусобақасида Магнус Карлсенни (2846) мағлубиятга учратди.
Абдусатторов FIDE рейтингидаги очколари сонини 2731 га етказди ва бу борада Ўзбекистон шахмати тарихидаги энг яхши натижани қайд этди. Шу тариқа Нодирбек Рустам Қосимжоновнинг (2678) кўрсаткичини янгилади. Қосимжонов 2015 йилда 2715 натижа қайд этганди.
Маълумот учун, Абдусатторов мусобақада бешта турда 4 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. 20 январь куни 18 ёшли ўзбекистонлик шахматчи 3 очко билан учинчи ўринда бораётган Ҳиндистон вакили Рамешбабу Праггнанадҳага (2684) қарши дона суради.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56764
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ