Эртага ҳарорат нисбатан пасаяди

Сақлаш
17:44 / 19.01.2023 1598 0

«Ўзгидромет» 20 январь, жума куни Ўзбекистон ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража совуқ, кундузи 1 даража совуқ — 1 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

 

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//