"Илҳақ" ва "Халқ жасорати" фильмлари Туркия телеканалларида эфирга узатилади

Сақлаш
16:44 / 12.11.2021 905 0

Кеча, 11 ноябрь куни Истанбулда Турк дунёси биринчи халқаро киноконференцияда Ўзбекистон киносаноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тақдимоти бўлиб ўтди. Конференция "Коркут ота" Туркий мамлакатлар кинофестивали доирасида ўтказилди.

 

Озарбайжон кинематография департаменти раҳбари Руфат Гасанов кинофестиваль ҳақида ўз фикрларини билдирди:

 

– Бир ой аввал биз Ўзбекистонда катта делегация билан “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида бўлдик. Мукофот ҳам олдик. Кинематография агентлиги билан “Хўжа Насриддин” кинолойиҳаси юзасидан ўзаро ҳамкорликдаги меморандумини имзоладик. Бу лойиҳанинг муаллифи Озарбайжон халқ артисти Вагиф Мустафаев. Умид қиламизки, бу лойиҳа нафақат Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида, балки бутун туркий давлатлар ўртасидаги қалдирғоч бўлади.

 

Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директори:

 

– Туркий давлатларнинг мазкур кинофестивалида ўзбек киноижодкорлари делегацияси фаол иштирок этмоқда. Биз шунчаки бу жараённинг томошабини эмас, балки фаол иштирокчиси бўлдик. Алоҳида таъкидлаш керакки, бундай фестиваллар Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва бошқа  мамлакатларда ҳам ўтказилиши қувонарли.

 

Ўзбекистон киносаноати, ВГИК филиалининг очилиши, киномузей ва кинофонднинг очилиши ва бошқа янгиликларни, шунингдек, афсонавий “Ўзбекфильм” киностудиясининг реконструкция қилингани ҳамда бошка муҳим маълумотлар фестиваль иштирокчиларида жуда катта қизиқиш уйғотди.

 

Эслатиб ўтамиз, Туркияда ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтмоқда. Унда Рашид Маликовнинг "Тутқунлик" фильми намойиш этилди. Шунингдек, "Илҳақ" ҳамда "Халқ жасорати" фильмлари Туркия телеканалларида эфирга узатилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//