«Вақф» хайрия жамоат фондига раис тайинланди

Сақлаш
21:02 / 18.01.2023 902 0

Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Унда ташкилий масала кўрилган ва Тошкент шаҳридаги «Бўта бува» жоме масжиди имом-хатиби Зиёвуддин Мирсодиқов «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

 

Маълумот ўрнида, Зиёвуддин Мирсодиқов кўп йиллардан буён диний соҳада фаолият олиб борган. У Тошкент вилоятидаги «Турсунмат қори», «Эски Тошкент», Андижон вилоятидаги «Жиддаи Муборак», Тошкент шаҳридаги «Юнусобод-Оқ тепа» каби жоме масжидларда имом-хатиб вазифаларида ишлаган. Шунингдек, «Саййид Муҳйиддин Махдум» ва «Кўкалдош» мадрасалари мудири вазифаларида меҳнат қилган.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//